

ЖЧ-2022 саралашида Португалия ва Сербия ҳал қилувчи ўйин ўтказишди. Португалларни дуранг ҳам қониқтирарди. Охир оқибат шу панд берди. Чунки учрашувнинг сўнгги дақиқаларида улар 1:1 ҳисобини ушлашга ўйнашди. Сербия эса “ўлиш” учун майдонга чиққанди ва 90-дақиқада Митрович гол уриб, жамоасини Мундиалга олиб чиқди. Португалия плэйофф орқали йўлланма учун курашиб кўради. Рақиби 26 ноябрь кунги қуръада маълум бўлади.
t.me/Davron_Fayziev