Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат берилиши
маълум қилинди.
✈️ 🚉 Олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди. Шу боис
Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш,
Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда
Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
🚘 Шунингдек, шаҳарлар ичида
шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда. Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot