🔰
Сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзайлик!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин!
Азизлар, бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Уларга имкон қадар тезроқ ёрдам бериш, бу оғир синовда елкадош бўлиш – диндош, миллатдош, юртдош сифатидаги инсоний бурчимиз.
Аллоҳ таоло
«Мол-мулкларини кечасию кундузи, яширин ва ошкора эҳсон қиладиганларнинг ажри Роббларининг ҳузуридадир» деб ваъда қилган
(Бақара сураси, 274-оят)
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Энг афзал садақа – Рамазондаги садақадир», деганлар.
Шу муносабат билан «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти,
Islom.uz портали,
Muslimaat.uz ҳамда Grand ta’lim НТМ жамоаси сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам карвонини юборилишини эълон қилади.
Азизлар, илтимос, сирдарёликларнинг бошига келган бу офатни ўз бошимизга тушгандек ҳис қилиб, каттаю кичик ҳар қандай ёрдам бўлса, дарҳол юборайлик!
Ёрдам беришга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар Click ёки PayMe орқали қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишлари мумкин:
💳 8600 3329 4846 7836
URMANOV IXLOSIDDIN
Нақд пулдаги хайрия маблағларини ҳам қабул қиламиз.
Энг зарур ёрдамлар:
- озиқ-овқатлар (гуруч, ёғ, ун, тухум ва ҳ.к.);
- гигиеник воситалар (совун, туалет қоғоз, болалар тагликлари ва ҳ.к.);
- кўрпа-тўшаклар, чойшаблар;
- кийим-бошлар (эркаклар, аёллар, болалар учун);
- дори-дармонлар.
✅Офатдан зарар кўрган қариндошлар, танишлар бўлса, улар билан боғланиб, нима кераклигини сўраб, бизга хабар қилинг!
Хайрия штаби манзили:
🏢Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.
☎️Телефонлар: +998 93 397 0012
Саволлар учун:
@grandtalimadmin_bot