Бугун
Ш.Мирзиёев ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.
Асосий янгиликлар:
➖
16 та Меҳрибонлик уйлари ва
4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб,
Миллий гвардияга ўтказилади;
➖ ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига
2 тадан олийгоҳ ва спорт мактаблари бириктирилади;
➖ бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида
20 тадан энг замонавий
компьютер ва тезкор
Интернет билан таъминланади;
➖ васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга
18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан
1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан
2,5 миллион сўм тўланади;
➖ 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши
14 ёшдан
18 ёшгача, тўлов муддати
6 ойдан
12 ойгача узайтирилади;
➖
18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган
уй-жойлар бепул ажратилади. Бунинг учун,
757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан
120 миллиард сўм йўналтирилади;
➖ ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан
қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. Масалан,
2 минг нафар бола учун
4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади;
➖ вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (А.Юнусова) унинг раиси этиб белгиланади.
👉@nigoh_01