Имя существительное. От.Предмет маъносини англатган сўз туркуми от дейилади. Отлар кто? (ким?)
ёки что? (нима?) сўроғига жавоб бўлиб келади. Кто? сўроғи жонли
предметларнинг (киши ва хайвонларнинг) номларига, что? сўроғи эса жонсиз
предмет (нарса,воқеа,ҳодиса) ларнинг номларига нисбатан ишлатилади.
Гапда отлар ҳар қандай гап бўлаги вазифасида кела олиши мумкин, аммо
кўпинча эга ва тўлдирувчи бўлиб келади. Рус тилида отлар сон ва келишик
формаларига эга ва уч родга (жинсга), яъни мужской, женский, средний родларга
бўлинади.
Существительные собственные и нарицательные.
Атоқли ва турдош отлар.Отлар икки хил бўлади: атоқли от (имя собственное) ва турдош от (имя
нарицательное). Бир тур, бир жинсли предметларга берилган номлар турдош от
дейилади. Турдош от кичик ҳарф билан ёзилади. Айрим предметларга уларни
бир жинсли предметлардан фарқ қилиш учун берилган махсус номлар атоқли от
дейилади. Атоқли от бош ҳарф билан ёзилади.Атоқли отлар турига қуйидаги
отлар киради:
1) кишиларнинг номи, фамилияси,тахаллуси ва лақаблари;
2) ҳайвонларга қўйилган отлар;
3) денгиз, дарё, шаҳар, қишлоқ, тоғ, кўча, сайёра, юлдуз тўдалари номлари ва
шуларга ўхшаш номлар;
4) китоб, газета, журнал, фабрика ва шуларга ўхшаш номлар.
🇷🇺@RusTiliUZ_BOT
KANALI🇺🇿