Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 March 07

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Самарқандда бўлиб ўтган  II Марказий Осиё судьялар мулоқоти давомида ахборот соҳасида суд органларининг роли бўйича хорижий тажриба юзасидан фикр алмашилди. Чунки суд органларининг холис, мустақил фаолияти — ОАВ, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлашнинг муҳим шартидир.

Халқаро анжуман доирасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан учрашдик ва соҳадаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилдик.

Хусусан, Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасида олдимизда турган муҳим вазифалар, давлат органлари очиқлиги ва ахборот олиш эркинлигини таъминлаш, журналист ва блогерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ жазо турларини енгиллаштириш борасида фикр алмашдик.
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Холислик ва адолат тамойили – бош мезон

Яқинда интернетдаги Facebook ижтимоий тармоғида бу йилги Зулфия номидаги давлат мукофоти учун танловларни ўтказиш жараёнида Тошкент шаҳрида ноҳақликларга йўл қўйилди, деган мазмундаги видео мурожаат ҳамда матнли хабарлар тарқалди.

Хўш, бу иддаолар қанчалик асосли? Келинг, шу ўринда Тошкент шаҳрида ўтказилган бу галги танлов ҳақидаги айрим маълумотларга эътибор қаратайлик.

Тошкент шаҳрининг туманларида Зулфия номидаги давлат мукофотининг 2020 йилги совриндорларини аниқлаш учун танловлар ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланган эди. Мазкур танловларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган жами 4 минг 526 нафар иқтидорли қизлар иштирок этди.

Белгиланган шартлар асосида улар орасидан саралаб олинган 402 нафар иштирокчи танловнинг туман босқичларида қатнашиш имкониятини қўлга киритишди. Танлов низомига асосан ташкил этилган комиссиялар томонидан ана шу қизларимизнинг билими, интеллектуал ва ижодкорлик салоҳияти холис ва атрофлича синовдан ўтказилиб, энг юқори баҳога сазовор бўлган 76 нафар иштирокчи шаҳар босқичига йўл олишди.

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичи 7 та йўналиш бўйича икки босқичда ўтказилди. Жумладан, ўтган йилнинг          18 ноябрь куни  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида биринчи босқич фан, таълим, адабиёт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича ташкил этилди.

Орадан бир кун ўтиб, 19 ноябрь куни санъат, маданият ва спорт йўналишлари бўйича танловнинг иккинчи босқичи Ўзбек миллий академик драма театрида  ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда Зулфия номидаги давлат мукофоти учун танловларни холислик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда, очиқ ва шаффоф тарзда ўтказишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Даъвогарлар орасидан энг муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида турли соҳалар бўйича катта билим ва малакага эга бўлган обрўли мутахассислар ҳакамлар ҳайъати таркибига жалб этилмоқда. Танловнинг Тошкент шаҳар комиссиясига киритилган нуфузли ҳайъат аъзолари 7 та йўналиш бўйича иштирокчиларнинг билим ва салоҳиятини жиддий синовдан ўтказди.
Барча синов ва имтиҳонлар танлов низомида белгиланган талабларга қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилиб, номзодларнинг билим ва салоҳияти 7 та мезон асосида 10 баллик тизим бўйича баҳолаб борилди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, танловнинг туман ва шаҳар босқичлари номзодларнинг ота-оналари ва устозлари иштирокида ўтказилди. Ушбу жараёнларда барча номзодлар ўз тенгдошларининг чиқишларини кўриб, кузатиб бордилар. Шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра, 7 та йўналиш бўйича энг юқори балларни тўплашга эришган 21 нафар номзод республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.

Бу жараёнга оид ҳужжатлар мазкур танловнинг Тошкент шаҳар комиссиясида сақланмоқда, зарурат туғилганда уларни ўрганиб чиқиш учун тегишли ишчи гуруҳларга тақдим этиш мумкин.
Facebook ижтимоий тармоғида бу мавзуда тарқатилган видео мурожаат ҳамда матнли хабарда бу борада ноҳақлик ва коррупцияга йўл қўйилганини кўрсатадиган бирорта далил ёки исбот мавжуд эмас.
 
 
Д.Нажмутдинова,
Зулфия номидаги давлат мукофотининг
Тошкент шаҳар комиссияси раиси
источник

Д

Диля in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Д

Диля in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ҲАЁТГА НУР, ҚАЛБГА ИШОНЧ ОЛИБ КИРАЁТГАН ТАШАББУС

Батафсил: 👉http://ishonch.uz/archives/16696
Канал: http://t.me/ishonchgz
источник

ШИ

Шавкат Исломов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
"NAVOIYAZOT" АЖ март ойида олиб борилган тадбирлар
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

К

Киллер in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник