⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Мурод Содиқов иштирокида брифинг
Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами
32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин
10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан
17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами
743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами
551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами
1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.
©
UzReport.newsКаналга уланиш
https://t.me/studio_67