Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 May 03

N

Navro'z in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Sirdaryo viloyati aholisiga yordam berish istagida bo‘lgan homiylar, tadbirkorlar va yurtdoshlarimizni saxovatga chorlaymiz!
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Золотая Заирова...
Навоийдан Сирдарёга юборилган инсонийлик ёрдами ҳали тўхтаб қолмади👏👇
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Сирдарё вилояти аҳолисига ёрдам бериш истагида бўлган ҳомийлар, тадбиркорлар ва юртдошларимизни кўнгилли равишда саховатга чорлаймиз!

Х|Р: 20212000400579318005
МФО: 00199
АИТБ "ИПАК ЙЎЛИ" НАВОИЙ ФИЛИАЛИ
CLICK : 8600 1418 2306 3846 Ашуров Ҳамза
Манзил: Навоий шаҳар "Ёшлар маркази" биноси
8600 1418 2306 3846 Ашуров Ҳамза
Манзил: Навоий шаҳар "Ёшлар маркази" биноси.

Мурожаат учун: +998977974555
источник

НС

Нодиржон Саматов🛡... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Foto: Sardobadagi toshqinning fazodan ko‘rinishi.

Batafsil — http://dy.uz/Kaum5
источник

ZA

Zoir Alimov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
«Бунақа бўлишини кутмагандик, албатта. Мана, уйдан чиқиб кетганимизга икки кун бўляпти. Бу ерда яхши қарашяпти. 3-4 маҳал овқат.

Ўзимиз билан олиб олган нарсалар асосан фақат ҳужжатлар бўлди. Бунақа пайтда одам шошиб қоларкан. Барибир одам уйини ўйларкан. Нима қилай, бошқа иложи йўқ...»

Сардобадан репортаж

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

ZA

Zoir Alimov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Янгиликлар 24 | Президент Сардова сув омборида тўғонни тиклаш борасида бажарилаётган ишлар билан танишди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
источник

ZA

Zoir Alimov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Фуқароларимизнинг мурожаатларига жавоблар

1. Лицензия билан такси хизмати кўрсатувчи ҳайдовчилар қандай ҳолларда йўловчи олиб юришлари мумкин?

Ўзбекистон Респубиликасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш баёнининг 1-иловаси 4-бандига асосан:

- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

2.Шахсий автомобилига эга бўлмаганлар бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг автомобилида бирга ишга бориб келиши мумкинми?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнининг 11-банди “г” кичик бандига асосан:

- ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларидан фақат ишга бориш ва қайтиш вақтида фойдаланиши белгиланган;

- бир муассасада фаолият олиб борувчи ходимлар ишга боришда ва қайтишда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларида бир йўналишда биргаликда бирга қатновга рухсат берилган.

3. Қурилиш ташкилотидаги ишчиларни ишга олиб боришда қандай рухсатнома керак бўлади?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 18 апрелдаги 19-сон йиғилиш баёнининг 5-бандига асосан:

- қурилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошқа вилоят ҳудудидан) автотранспорт воситаси русуми, келиш вақти, йўналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилган бир марталик рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилади.

4. Соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар ҳаракатланишга рухсат берилгани муносабати билан шахсий автотранспорт воситасига эга бўлганлар ўз машиналарида иш жойига бориб келишлари мумкинми?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон йиғилиш баёнининг 24-банди талабларига кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00дан бошлаб фуқароларга иш жойига борибкелиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва Тошкент шаҳрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилган.

ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ ЙҲХББ Ахборотхизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
источник

ZA

Zoir Alimov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Бугун, 3-май куни бутун дунё Жаҳон матбуот эркинлиги кунини нишонлайди. Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикр ва ғояларни очиқ ифодалаш — буларсиз демократик давлат тараққиёти ва ривожланиши ҳамда чинакам кучли фуқаролик жамияти шаклланиши мумкин эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлиги тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ахборот соҳасини демократлаштириш, ошкоралик, сўз эркинлиги ва ахборот олишни таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, уларни ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш борасида фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ахборот соҳасини янада ривожлантириш, журналистлар фаолиятини ҳимоя қилиш, журналист кадрларни тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари бозорини ривожлантириш ва унда рақобат муҳитини шакллантиришга замин яратадиган ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Блогерлар фаолияти учун қулай шароитлар яратилди ва бугунги кунда Ўзбекистон медиа муҳитини уларсиз тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, республикада ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтаришини таъминловчи барқарор тизим нолдан бошлаб йўлга қўйилди.

Давлат раҳбарининг очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар асосий рол ўйнайди.

Бугун ишонч билан айтишимиз мумкинми, қисқа вақт ичида мустақил ОАВ, журналист ва блогерлар жамоатчилик назоратининг ҳақиқий илғор етакчиларига айланишди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда, шунингдек, фуқароларнинг маълум муаммоларини аниқлашда, давлат органлари фаолиятидаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этишда кўмак бермоқда. Энг долзарб масалаларни ёритишда ўткир қалам, танқидий нуқтаи назар, холислик, бурчга садоқат, профессионализм — буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларимизга, ижтимоий медиа вакилларига, айниқса, журналист ва блогерларнинг янги авлодига хосдир.

Уларнинг фаол саъй-ҳаракатлари кўмагида 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар жараёнининг мисли кўрилмаган ошкоралик шароитида ўтди. Бугун эса улар мамлакатадаги эпидемиологик вазиятни профессионал даражада ёритиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда.

Буларнинг барчаси экспертлар ҳамжамияти, ЕХҲТ, ЮНЕСКО, «Чегара билмас мухбирлар» каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари ва тадқиқотларида ўз тасдиғини топмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жаҳон матбуот эркинлиги индексидаги мавқеи тобора яхшиланиб бораётгани жуда аҳамиятлидир.

Албатта, ҳали муаммоларимиз кўп ва шунинг учун ҳам яқин йиллар ичида яна кўп ишларни амалга оширишимиз лозим бўлади. Бугунги кунда ахборот соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, мавжуд қонунчиликни ҳурмат қилиш, ошкоралик ва очиқлик муҳитини ҳамда бир неча йил аввал бошланган ислоҳотлар суръатини сақлаб қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни бизга буларнинг барчасини ёдда тутишимиз, миллий журналистикани такомиллаштириш, давлат ва мустақил ОАВларни ривожлантириш масалалари, ОАВнинг ўзини-ўзи бошқариш институтини такомиллаштириш, журналист ва блогерларнинг профессионаллигини ошириш йўлларини ўйлашимизга сабаб бўлиб хизмат қилади.

Байрам муносабати билан Агентлик барча ҳамкасбларга, журналист ва блогерларга, оммавий ахборот воситалари ижодий жамоаларига, барқарорлик, фаровонлик ва катта ижодий муваффақиятлар тилайди.

@saidjanov_dm
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Сирдарёликларга ўзгача ёрдам бериш бўйича таклиф берилмоқда. Сиз бунга нима дейсиз?

Ҳозир эвакуацияга олинган юртдошларимизга бутун халқ оёққа туриб озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ижтимоий ёрдамларини етказиб бермоқда.

Одамлардан шу даражада кўп ёрдам келаётганидан ҳаттоки Тошкент шаҳар ҳокимлиги юборилаётган ёрдам ҳажми керагидан ошиб кетганини ва ёрдамларни ҳозирча тўхтатиб туришни сўради.

«Эҳтиёждан ортиқча маҳсулотлар тўпланиши исрофгарчиликка сабаб бўлмоқда», дейилади хабарларда.

❗️Бу ҳам халқимизнинг қай даражада саховатпеша ва бағрикенг эканлигига далолат.

Демак, ҳозир сирдарёликлар учун озиқ-овқат ва кийим-кечакка эҳтиёжи қолмаган. Аммо уларни олдидаги энг катта муаммо бу жуда кўпчилик аҳоли уй-жойсиз қолгани ёки ҳозирги уйларда яшаш уларнинг ҳаёти учун хавфли эканлиги.

Демак, уларга янги уй қуриб бериш керак. Давлат албатта аҳолини уй билан таъминлашни ўз зиммасига олиши керак.

Аммо мана шундай синовли пайтда, пандемия шароитида кенг жамоатчилик ҳам уй қуришга ёрдам берса, жуда бир савобли иш бўлар эди, менимча.

Шу ўринда дўстларимиз Нодирхўжа Юлдашев ҳамда Абдураҳмон Фозиловлар бир қизиқ таклиф билан чиқишибди. Яъни 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин пойтахтда турли шаҳарлар номи билан кўп қаватли уйлар қурилган. Чунки ўша уйни номи зикр этилган шаҳар аҳолиси қуриб берган ёки ёрдамлашган.

Шундан келиб чиқиб, Нодирхўжа Юлдашев қуйидагича таклиф бермоқда:

«Нима учун Сардобада, ҳар бир вилоят ўз ҳудудларини яратмасинлар? Дейлик 1000 нафарга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни Тошкент обод қилади, буёғига иссиқ кунлар келяпти. Ҳашарга борамиз, керак бўлса, лашкар тортиб борамиз, агар ростдан ҳам Тошкент шу ишга бош-қош бўлса. Худди шундай битта ҳудудни Наманган, биттасини Фарғона обод қилса. Битта туманда 14та ҳудуд номи билан аталган кўчалар пайдо бўлади. Менимча чиройли чиқади. Ҳар бир ҳудуд ўзи барпо этган хўжалигига, ўз вилоятини эслатиб турадиган эсдалик белгисини ўрнатади. Фарғона каналини 40 кун ичида қурган ўзбек халқи, битта туманни обод қилиб юборишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади».

Бу таклифга Абдураҳмон Фозилов ҳам қўшилган ҳолда, турли шубҳа ва гумонларга борилмаслиги учун, Тошкент шаҳар ҳокимлигидан битта ҳисоб рақамини очиб беришларини илтимос қилмоқда. Яъни турли шахсларнинг номига ҳисоб рақам очилгандан кўра, ҳокимликлар буни назоратга олса, ишончлироқ бўлар эди.

Шахсан мен ҳам ушбу таклифни тўла қўллаб-қувватлайман. Агар Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу хайрли ишга бош қўшса, жон деб қўлимдан келган барча ёрдамни беришга тайёрман.

Сиз бу фикрга нима дейсиз, азиз дўстлар?

P.S.: сув омборига энг яқин ҳудудлар ҳали бери ўзига келмаса керак, деб ўйлаяпман. У ерда яқин орада уйлар қуриб бўлармикин? Шу сабабли балки Гулистон шаҳрига яқинроқ жойда ёки бошқа бирор қулай ҳудудда махсус шаҳарча яратилса яхши бўларди, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Учкудук отправил машину в Сырдарью
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

Nadiya in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

ФХ

Фаррух Худояров... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

ФХ

Фаррух Худояров... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник