❗️2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган
моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади.
Бу нима дегани?
Илгари корхоналар ходимларига
2 млн 866 минг сўмгача (4,22 баравар) моддий ёрдам берганда, ходим даромад солиғи тўламас эди. Лекин масалан, 3 млн сўм моддий ёрдам берса, ходимдан 12%лик даромад солиғи ушлаб қолинарди.
Энди мана шу миқдордаги чеклов кўпайтирилмоқда, яъни энди корхоналар ходимларига
5 млн 94 минг сўмгача (7,5 баравар) моддий ёрдам берса, ходимлар даромад солиғи тўлаши шарт бўлмайди.
👉
@xushnudbek 👈