МЁ

Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.
У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!
Орадан 7кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.
- Нима? - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми.
- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20йил давомида бу ишни 30дақиқада қандай бажаришни ўргандим.
Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1кунига тенгдир.