ОЛМАЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ЎЧИРИЛАДИ
Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан Тошкент метрополитенинг қурилиш ишлари ҳамда ҳуддудаги қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир бетон устунларни жойини ўзгартириш (демонтаж) ишлари олиб борилади.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги 21-сонли оилавий поликлиника, «Иброҳим ота» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Олтинсой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Янги Тошкент» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
✍️«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ Матбуот хизмати