АНДИЖОН ТУМАНИДА ЖОЙЛАШГАН "ХАКАН 220/110/10 кВ" ЛИ НИМСТАНЦИЯСИГА ҚУВВАТИ 200 МИНГ кВА БЎЛГАН АВТОТРАНСФОРМАТОР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Жорий йилнинг 09 апрел куни Андижон вилоятининг аҳоли истеъмолчиларига сифатли ва узлуксиз электр энергия етказиб бериш учун Фарғона вилоятида жойлашган “Ўзгариш” нимстанциясидан катта қувватли (қуввати 200 минг кВА) бўлган автотрансформатор вилоятимизнинг Андижон туманидаги нимстанциясига қувватни ошириш мақсадида олиб келинди. Шу кунга қадар “Хакан” 220/110/10 кВли нимстанциясида 2 дона қуввати 125минг кВА бўлган автотрансформатор мавжуд эди. Энди эса 1 дона қуввати 125минг кВА ли автотрансформатор ўрнига олиб келинган катта қувватли (қуввати 200 минг кВА) автотрансформатор ўрнатиш ишлари режалаштирилган.