Электр подстанциясидаги ёнғин тўғрисида.
Жорий йилнинг 29 июль куни соат 09:50 да Бухоро вилоят Жондор тумани Фавқулодда фазиятлар бўлими диспетчерлик хизматига Зарафшон кўчасида жойлашган Бухоро ҳудудий электр тармоқлари АЖга қарашли 110-35-10 квли Жондор подстанциясида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушади. Хабар тушган манзилга 5 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилди. Ёнғин натижасида 1 дона 10000 квли трансформаторнинг ички қисмидаги электр симлари ва 15 тонна мой маҳсулоти ёнган. Ёнғин содир бўлган манзилга 3 км масофадан соат 10:00 да ёнғин қутқарув бўлинмалари етиб бориб, 10:25 да ўраб олинди ва 11:30 да батамом ўчиришга эришилди. Ёнғин натижасида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Матбуот хизмати.
BUKHARA NEWS
Новости Бухары и Узбекистана.
Сайт |
Telegram |
Youtube |
Facebook