Реактив қувватни қопловчи ускуна қуйидагилардан иборат бўлади:
- Ажраткич (разединител), тармоққа уланиши ва тармоқдан ажратилиши кўз билан кўрилиши учун.
- -D типли автоматик ажратгич, хар бир конденсатор батарея учун алохида.
- Конденсаторли контактор, махсус икки пағонали комутатцияга эга бўлган контактор. Конденсаторли контактор сиғим истеъмолчилар учун мўлжалланган. Конденсатор заряд йиғиб турган вақтда уни узиб улаш қисқа туташув режимида бўлади. Оддий контакторларни қўйиш ускунани авария холатига олиб келиши ва тўғри ишламаслиги мумкин.
Контактор ўрнига тез уланиши учун теристорли контактордан ҳам фойдаланилади.
- Конденсатор батарея, қуруқ, мойли, бошқа турдаги суюқликли статик конденсаторлар мавжуд бўлиб иқлим ва иш режимларига қараб уларни танланади.
- Автоматик бошқариш учун контроллер; контроллерлар теккис поғонали ёки қувватни поғаналовчи бўлиши мумкин. Теккис поғонали бир хил конденсатор батарея ўчириб ёқиш, қувватни поғоналовчи контроллер эса дастурига киритилган қувват бўйича турли хил қувват батареяларни ёқиб ўчириш мумкин.
- Қуввати ва жойига қараб совутиш тизимига эга бўлган Шит
- Катта қувватли ва сифатсиз электр энергияли тармоқларга реактив қувват компенсация қилувчи қурилмаган тармоқ филтрлари қўшиб ўрнатилиши керак.
каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/energomenejer