Хозирги кунда энергетика сохасида кадрлар тайёрлашдаги асосий муаммо бу сохада кадрларга билим беришни аник бир тизими йуклиги, яъни институтни узида шу сохада барча йуналишлар буйича умумий билимлар берилади ва ушбу маълумотлар 50-60 йилдан бери деярли узгармаган. Сохани йуналишлар ва куйи булимларга булиб йуналтирилган тарзда билим берилса шу йуналишни узини етук мутахасислари етишиб чикади. Хозир бизда исталган бир институтни энергетика, электроника ёки автоматика йуналишини битириб чиккан инсонни кай йуналишида ишлашини узи билимига тайянган холда эмас балки омади, молиявий имконияти ёки кай жойда кандай лавозим тегиб колганига караб танлайди. Яна бир нарса бизда илм фан саноатдан 30-40 йил оркада юради ва ушбу тавофут туфайли институтни энди битирган кадрларимиз доимо шу сохада ишлаб юрганлардан оркада колиб кетган булади.