Маданият вазирлиги тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал ва осон таниладиган логотипни яратиш учун "Вазирликнинг энг яхши логотипи" танловини эълон қилибди.
@madaniyatvazirligi да ёзилишича, танловда иштирок этиш учун янги ишлаб чиқилган логотип намунасини график файл, матн тавсифи, шунингдек, ўз алоқа маълумотлари билан бирга
@mvforbot бот орқали ёки
+99899 802-27-12 телеграмм манзилига юбориши мумкин.
Логотип қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Маданият вазирлигининг мақсад ва вазифалари ҳамда ўзбек санъати ва маданиятини акс эттириши;
Логотипнинг босма ва босма бўлмаган тарғибот материаллари, корпоратив совғаларда фойдаланиш учун мос бўлиши;
Логотипнинг кўриниши инновацион бўлиши лозим.
Комиссия энг яхши ишларни танлаб олади финалга чиққан иштирокчиларнинг ишлари, танлов натижалари ва танлов якуни бўйича ғолиблар ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Танлов ғолиби 5000000 (беш миллион сўм) миқдоридаги пул маблағлари билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар 2020 йил 21 мартга қадар қабул қилинади.
Маълумот учун телефон: 71 256-05-45, 99 802-27-12.