Энди Ўзбекистонда VPN дан фойдаланганлар 3 йил озодликдан махрум қилиш билан жазоланади
«2787-модда икки қисмдан иборат. Мазкур модданинг биринчи қисмига кўра ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.