Жейк Пол реванш жангида ҳам Тайрон Вудли устидан ғалаба қозонди. 6 раунд давомида Вудли қўлларини баланд кўтариб, ҳимояни назорат қилди ва очколар тўплаётганди. Лекин, айнан 6-раундда негадир қўлларни тушириб ўйин қилишни бошлади. Пол эса имкониятни кутди ва рақиби хатосидан фойдаланиб кучли зарба йўллади. Вудли ўчди. Йиқилди. Чуқур нокаут. UFC жангчисининг мавқеи ҳудди шундай тарзда қулади. Жейкка эса қойил, у боксга жиддий ёндашмоқда, кучли мураббийлар ва спаринг-шериклар билан ишлаяпти, ўсмоқда.
t.me/Davron_Fayziev@UFCVIDEO