Флойд Мейвезер ва Логан Пол жанги олдидан сўнги маросимлар ўтказилди.
Вазн ўлчашда Флойд тарозда 70,3 кг қайд этди. Логан 85,9 кг. Ўртада 15 кг фарқ! Айнан шунинг учун Флорида атлетик комиссияси жангга расмий мақом бермаганди. Фарқ жуда катта. Шунга қарамай жанг норасмий натижа учун ҳам ўтказилади. Мейвезер 44 ёшда, Пол 26 ёш. Маямида якшанба тунда, бизнинг вақт билан эса эртага тонгда бокс афсонаси ва YouTube юлдузи тўқнаш келади.
Жанг UZREPORTTV каналида жонли эфирда намойиш этилади. Мен айни вақтда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлганим сабабли уни шарҳлай олмайман. Ҳамкасб укамиз Ҳасан Турдиалиев ўйлайманки ушбу трансляцияни юқори савияда ўтказади. Бир пайтлар раҳматли устозимиз Давлат ака боксни аъло даражада шарҳлардилар.
@turdialiyev_hasan эса ота касбнинг муносиб давомчиси.
t.me/Davron_Fayziev@UFCVIDEO